АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти 2018 йил якуни бўйича Ҳалқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) ва Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун танлов эълон қилмоқда.

Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотлари:

-Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган, жорий йилда устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат акциялари (улуши)нинг пакети билан корхоналарда ташқи аудит ўтказиш ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлар рўйхатида киритилган бўлиши;

-Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши;

-Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик Ўзбекистон ва халқаро компанияларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалий тажрибага эга бўлиши;

-таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга (АССА, DipIFR, СРА, CIPA) ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши шарт.

Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:

-иштирокчининг танловдақатнашиши бўйича таклифи, аудиторлик текширув ўтказишнинг дастлабки қиймати ва таклифнинг амал қилиш муддати;

-аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;

-аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумот;

-аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;

-аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;

-суғурта полисининг нусхаси;

Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилгандан 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси, 100070, Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8а-уй.

Маълумот учун телефон: 202-04-00 (қўшимча рақамлар 110 ёки 113).